22.03.2017 03:57 / Спорт / 551

Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши учрашувда кўк рангли либосда майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида сафарда Сурия термасига қарши учрашув ўтказади. Малайзияда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда терма жамоамиз футболчилари кўк рангли либосда майдонда ҳаракат қилишади. Бу ҳақда ЎФФнинг Твиттердаги расмий саҳифасида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Иккинчи лига: “Шаҳрихон” ўз майдонида “Андижон-2”дан устун келди
Кеча иккинчи лига биринчи тур ўйини бўлиб ўтди. Унда “Шаҳрихон” ўз майдонида "Андижон-2"ни қабул қилди.
Сешанба, 11.07.2017 07:59
Равшан Эрматов Португалия - Чили учрашувида ишлайди
Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажараётган Равшан Эрматов тўртинчи ўйинга тайинланди.
Сешанба, 27.06.2017 04:05
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56