03.04.2017 03:49 / Спорт / 439

Боксчиларимизнинг муҳим ғалабаси

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ) VII мавсумининг навбатдаги турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси билан куч синашди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур турнирнинг бу йилги баҳсларида энг кучли 12 жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. 

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бокс ҳам жадал тараққий этмоқда. 

Ўтган йилги мавсумдан буён ушбу турнирда иштирок этаётган “Uzbek Тigers” жамоаси жорий йил "С" гуруҳида Хитойнинг "China Dragons", Россиянинг "Patriot boxing team" ва Қозоғистоннинг “Astana Arlans Kazakhstan” жамоалари билан баҳслашмоқда. 

– Ўзбекистон – спорт, жумладан, бокс жадал ривожланган мамлакат, – деди турнир супервайзери Муҳаммад Мустаҳсоний. – Бу юртингиз спортчиларининг нуфузли мусобақаларда эришаётган натижаларида, мамлакатингизда йирик халқаро спорт анжуманлари юқори савияда ташкил этилаётганида ҳам яққол намоён бўлмоқда. 

...1 апрель куни пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган “Uzbek Тigers” ва “Astana Arlans” жамоалари ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлди. 

49 килограмм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва Темиртас Жусупов, 56 килограмм вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов ва Илёс Сулейменов, 64 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов ва Дилмурод Мижитов, 75 килограмм вазн тоифасида Исроил Мадримов ва Сапарбай Айдаров, вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Зуҳриддин Маҳкамов ва Антон Пинчук ўзаро куч синашди. 

Мусобақада “Uzbek Тigers” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

– Мусобақада ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, – дейди Элнур Абдураимов. – Бундай нуфузли спорт анжуманларида юқори натижаларга эришаётганимиз мамлакатимизда ёшларга, спортчиларга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик туфайлидир. 


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Иккинчи лига: “Шаҳрихон” ўз майдонида “Андижон-2”дан устун келди
Кеча иккинчи лига биринчи тур ўйини бўлиб ўтди. Унда “Шаҳрихон” ўз майдонида "Андижон-2"ни қабул қилди.
Сешанба, 11.07.2017 07:59
Равшан Эрматов Португалия - Чили учрашувида ишлайди
Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажараётган Равшан Эрматов тўртинчи ўйинга тайинланди.
Сешанба, 27.06.2017 04:05
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56