30.05.2017 03:10 / Спорт / 118

Футзал терма жамоаси мураббийи Хосе Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди

16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор ўткзилган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. 

Ушбу мусобақа терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез учун сўнггиси бўлди. Бангкокда ўтган мусобақадан кейин испаниялик мутахассис ЎФФ билан тузган шартномаси муддати тугагани сабаб ўз лавозимини тарк этди, деб хабар беради Ўзбекистон футзал Ассоциацияси матбуот хизмати.

Мендез 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, айнан Хосе Мария Пазос Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.

Мураббийнинг фаолияти давомида эришилган ютуқлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан:

- 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида 4-ўрин (16-26 май, 2017 йил, Таиланд).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Вадим Абрамов "Нефтчи" клуби бош мураббийи этиб тайинланди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди. Вадим Абрамов клуб бош мураббийи этиб тайинланди, деб ёзади Championat.asia.
Пайшанба, 01.06.2017 03:44
Футзал терма жамоаси мураббийи Хосе Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди
16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор ўткзилган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. 
Сешанба, 30.05.2017 03:10
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56