11.07.2017 07:59 / Спорт / 41

Иккинчи лига: “Шаҳрихон” ўз майдонида “Андижон-2”дан устун келди

Кеча иккинчи лига биринчи тур ўйини бўлиб ўтди. Унда “Шаҳрихон” ўз майдонида "Андижон-2"ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очган бўлишсада, кейинчалик ўз дарвозаларидан 3 та тўп олиб чиқишди.

Иккинчи лига. 1-тур.  

“Шаҳрихон” – “Андижон-2” 3:1

Голлар: Муҳаммадкомил Низомов 25, Миржалол Каримбердиев 57, Хурсандбек Қосимов 62 - Дилёрбек Расулов 17.

Эътиборлиси, ушбу беллашувга чиқарилган чипталар 2000 сўмдан сотилган. Ўйинни кўп сонли мухлислар бевосита стадиондан кузатиб боришди. 


Sports.uz
Иккинчи лига: “Шаҳрихон” ўз майдонида “Андижон-2”дан устун келди
Кеча иккинчи лига биринчи тур ўйини бўлиб ўтди. Унда “Шаҳрихон” ўз майдонида "Андижон-2"ни қабул қилди.
Сешанба, 11.07.2017 07:59
Равшан Эрматов Португалия - Чили учрашувида ишлайди
Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажараётган Равшан Эрматов тўртинчи ўйинга тайинланди.
Сешанба, 27.06.2017 04:05
Ўзбекистон – Қатар 1:0" Чоршанба, 29.03.2017 03:56