09.02.2017 03:11 / Маданият / 405

Насиба Мақсудова 10 февраль куни сўнгги манзилга кузатилади

Насиба Мақсудовани охирги манзилга кузатиш маросими эртага, 10 февраль куни соат 12:00 да телебошловчининг Дўрмондаги хонадонида ўтказилиши маълум қилинди. 

Darakchi.uz хабарига кўра, маросимда қатнашишни ҳоҳловчилар учун автобус ташкил қилинади. Автобус эрталаб 10:00 да Ҳамид Олимжон майдонидан (тураргоҳи) йўлга чиқади.

Насиба Мақсудова 1 ўғил ва 2 қиз фарзанднинг онаси эди. Маълум бўлишича, марҳуманинг қизи Иорданияда бўлганлиги сабабли дафн маросими 10 февралга белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, олий тоифали сухандон Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида оғир юрак ҳуружидан вафот этди.


Sports.uz
Фаррух Зокиров "Йил одами — 2016" мукофотига сазовор бўлди
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Йил одами — 2016” умуммиллий мукофотига сазовор бўлди. Украина опера ва балет миллий академик театрида умуммиллий мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Чоршанба, 29.03.2017 03:58
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Душанба, 06.03.2017 03:40