29.03.2017 03:58 / Маданият / 366

Фаррух Зокиров "Йил одами — 2016" мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Йил одами — 2016” умуммиллий мукофотига сазовор бўлди. Украина опера ва балет миллий академик театрида умуммиллий мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабар беришича, Фаррух Зокиров “Халқларнинг маданий алоқалари ва маънавий жипслигини мустаҳкамлаганлиги учун” мазкур нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.

Маросимга тўпланган минглаб мухлислар илтимосига кўра “Ялла” гуруҳи раҳбари “Чойхона” ва “Учқудуқ” қўшиқларини ижро этди.

Маълумот учун, ўтан йиллар давомида “Йил одами” мукофоти А.Сафина, М.Дидье, В.Кикабидзе, П.Каас каби машҳур санъаткорларга топширилган.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Экопарк яна очилди
Тошкентдаги Бобур номли экопарк вақтинча ёпилганидан икки кун ўтиб яна очилди. Бу ҳақда парк маъмуриятининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.
Пайшанба, 15.06.2017 03:37
Фаррух Зокиров "Йил одами — 2016" мукофотига сазовор бўлди
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Йил одами — 2016” умуммиллий мукофотига сазовор бўлди. Украина опера ва балет миллий академик театрида умуммиллий мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Чоршанба, 29.03.2017 03:58