18.07.2017 02:22 / Маданият / 107

Ўзбекистоннинг маданияти, миллий ошхонаси ва сайёҳлик салоҳияти Лондонда янги форматда тақдимот қилинди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси қабулида маданият, миллий ошхона ва туризмнинг энг ёрқин қирралари намойиш этилди. Тадбирнинг асосий мавзуси “Seven Wonders of Uzbekistan” – “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” деб ном олди.

Буюк Британия Қироллик Адабиёт Жамияти ўз вақтида Самарқанд шаҳрини замонавий “дунё мўъжизалари” қаторига “once in a lifetime experience”, яъни ҳар ким ҳаётининг энг унутилмас қисми сифатида тавсия қилиб киритган эди. Мавзу давомида Лондондаги тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон элчихонаси, Британия-Ўзбекистон жамияти ва Dinara&Co. нашриёт уйи қуёшли диёрнинг етти мўъжизасига ўзгача нигоҳни таклиф қилдилар.

Кечада 200 дан ортиқ мартабали меҳмонлар — парламент аъзолари, британиялик дипломатлар, вазирлик, идора ва туризм ташкилотлари вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари ҳамда Буюк Британиянинг етакчи ОАВ ва нашриётлари вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг очилиш маросимида Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Ж.Сафаров, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан, Британия-Ўзбекистон жамиятининг раиси Ширин Акинер, Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ва таниқли юрист Харли Бут қатнашди.

Бу кеча 2017 йилда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар қаторидан ўрин олди.

Машҳур ўзбек ошпази Баҳриддин Чустий томонидан гастрономик намойиш кечанинг марказий қисмларидан бирига айланди. Чустий бир қозонда 7 хил таомларни тайёрлаб, жараённи миллий ошхона тақдимоти маҳорат дарслари билан бойитди. Меҳмонлар палов, дўлма, манти, кабоб, бедана-кабоб, тухум дўлма ва булғори дўлма каби таомларидан баҳраманд бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси томонидан бир неча хил сомса, кабоб ва вегетариан таомлар улашилди.

Гастрономик шоу маданият, санъат ва мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистонга хуш келибсиз" китоблар тўпламини ўз ичига олган "365 кун таровати" китобининг тақдимот бўлди.

Кеча давомида, шунингдек, мамлакатнинг сармоявий, маданий ва сайёҳлик салоҳияти билан халқаро ҳамжамиятни ва меҳмонларни таништириш мўлжалланган янги Visit Uzbekistan журналининг биринчи сони тақдимоти бўлиб ўтди.

Дастур охирида ташриф буюрганлар орасида ўтказилган ютуқли лотерея ғолиблари аниқ бўлди, ютуққа Ўзбекистонга ташриф учун МАК "Ўзбекистон ҳаво йўллари" томонидан тақдим этилган Лондон-Тошкент-Лондон йўналиши бўйлаб 2 кишилик чипта совға қилинди.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

National Geographic Traveler журналистлари Ўзбекистонга ташриф буюрди
26—31 июль кунлари Американинг National Geographic Traveler журнали Лондон офиси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб ёзади UzDaily.
Пайшанба, 03.08.2017 02:11
НТВ телеканали Орол денгизи ва Мўйноқ ҳақида лавҳалар тайёрлайди
Россиянинг НТВ телеканали «Пора в отпуск» дастури ижодий гуруҳи Ўзбекистонда ижодий сафарда бўлиб турибди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Пайшанба, 20.07.2017 03:07
Экопарк яна очилди" Пайшанба, 15.06.2017 03:37