19.12.2016 03:43 / Иқтисодиёт / 543

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрдаги қарори билан 2017—2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди, деб ёзади UZ24.

Ҳужжат саноат ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, мавжуд ресурслардан тўлиқроқ ва самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш асосида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантиришни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Хусусан, келаси йили Буюк ипак йўли ва Гулсанам кўчалари кесишмасида «Наврўз» деҳқон бозорини қуриш режалаштирилган. Паркент, Асака ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб кўп хонадонли турар-жойлар қурилади.

Шунингдек, 2017—2018 йилларда Лашкарбеги ва Қори Ниёзий кўчалари кесишган жойда беш қаватли кўп хонадонли уйлар, Феруза массивида иккита уй, 2017—2019 йилларда эса Муҳаммад Юсуф кўчасидаги икки қаватли уйлар ўрнига икки қаватли автотураргоҳлари ва савдо объектлари бўлган 30 та уй қуриш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, туман кўчалари ва даҳалар орасидаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. 8 та мактаб, 4 та боғча ва 6-сонли поликлиника капитал таъмирдан чиқарилади.


Sports.uz
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28,15 сўмга ошди
2017 йилнинг 17 апрель куни долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий курси 28,15 сўмга ошди, деб ёзади «Review.uz».
Сешанба, 18.04.2017 11:03
Бошқа шаҳарликларга Тошкентда квартиралар сотиб олиш ва прописка олиш учун рухсат берилади
Ўзбекистон Адлия вазирлиги бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчиларга янги қурилган биноларда турар-жой сотиб олиш йўли орқали Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискага эга бўлиш имконини беришни кўзда тутувчи иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди, деб ёзади «Газета.uz».
Чоршанба, 12.04.2017 03:51