27.12.2016 11:56 / Иқтисодиёт / 272

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент дастлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига ташриф буюрди. Комбинатда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, иқтисодий кўрсаткичлар ва истиқболдаги режалар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, «Навоийазот» акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган янги йирик лойиҳалар билан танишди. Биринчи лойиҳа каустик сода ва метанол ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, йилига 260 миллион долларлик маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилади. 900 дан ортиқ янги иш жойи ташкил этилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳа тўла маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлайди. Иккинчи лойиҳа доирасида аммиак карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йилига 173 миллион долларлик маҳсулот тайёрлаш имконини берадиган мазкур корхонада 500 га яқин иш ўрни ташкил этилади.

Давлат раҳбари мазкур янги лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Президент «Навоий» эркин иқтисодий зонасида бўлиб, бу ердаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Бугунги кунда «Навоий» эркин иқтисодий зонасида 18 корхона самарали фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

2015 йилда мазкур иқтисодий зонадаги корхоналар томонидан 184 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Президент иқтисодий зона фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижлик янги ҳамкорларни жалб этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлигини, истиқболдаги вазифалар ғоят салмоқли эканини алоҳида таъкидлади. Иқтисодий зонада яратилган улкан имкониятлар, имтиёзлар, шарт-шароитлардан тўла, самарали фойдаланиш зарурлиги, бу иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев «Навоий» эркин иқтисодий зонасида 2017 йилда ишга туширилиши режалаштирилган 15 лойиҳа билан танишар экан, уларнинг замонавий технологияларни ўзлаштириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, импортни қисқартириш ва экспорт ҳажмини оширишдаги аҳамияти катта эканлигини алоҳида таъкидлади. Иқтисодий зона фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.



Sports.uz
Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келади
Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистон Республикасига ташриф билан келади. Бу ҳақда Сенат мутбуот хизмати хабар берган.
Чоршанба, 15.02.2017 03:27
Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. 
Чоршанба, 15.02.2017 03:24