03.01.2017 02:37 / Иқтисодиёт / 872

Ўзбекистонда янги йилда бензин нархи ўзгармади

2017 йилнинг 1 январида транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисига истеъмол солиғи 130 сўмга қимматлашди (1 литри учун 335 сўмдан 465 сўмга). Янги солиқ ставкалари (жисмоний шахслардан автомобиль ёқилғиси учун олинадиган солиқ миқдори) Ўзбекистон президентининг 2016 йил 27 декабридаги қарори асосида ўрнатилган.

Солиқ ставкалари ўзгарган бўлсада, бензиннинг чакана нархи ўзгармасдан қолди. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси «Газета.uz» нашрига изоҳлашича, солиқлар 2016 йилнинг 23 октябрида бензин учун Ўзбекистон бўйлаб белгиланган бир хилдаги нархларни ўз ичига олади.

Шу билан бирга, янгиланган солиқ ставкаси асосида дизель ёқилғисининг 1 литри нархи 130 сўмга ошган (2245 сўм ўрнига 2375 сўм).

Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газ истеъмолига солиқ суммаси ўзгармаган.

23 октябрдан эътиборан Аи-80 русумли автобензин 1 литри 2 800 сўм (+34,9 фоиз), Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинлар 1 литри 3 000 сўм (31,6 фоиз), Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри эса 3 300 сўм (31,7 фоиз) этиб белгиланганди.

Ўзбекистонда бензин нархи 2014 йил январида сезиларли даражада оширилганди (20 фоизга). Шундан сўнг нархлар 2015 ва 2016 йилларда истеъмол солиғи ўзгариши сабабли бироз (тегишли равишда 25 ва 45 сўм) кўтарилди.

2016 йилнинг 23 октябрида эса Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига оширилганди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54