05.01.2017 02:43 / Иқтисодиёт / 375

“Қишлоқ қурилиш банк” “Depozit Banking” мобил хизматини жорий қилди

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” ўз мижозларига янги – “Depozit Banking” мобил хизматини таклиф қилмоқда. Эндиликда мазкур мобил дастур ёрдамида банк омонатчилари депозит ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида нақдсиз амалиётларни банк муассасасига келмасдан, шахсий мобил телефонлари орқали бажариш, ўз омонатлари бўйича маълумот олиш имконига эга бўлди. 

Мижозлар махсус логин ва пароль билан таъминлангандан сўнг “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида қуйидаги амалларни бажариши мумкин: 

- Омонатларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилиш; 
- Муддати тўлган омонатларни тўлиқ ёки қисман қайта расмийлаштириш. Агар мижоз омонатини қисман расмийлаштирмоқчи бўлса, орадаги фарқ сумма унинг талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамига автоматик тарзда ўтади; 
- Омонатни нақдсиз ёпиш; 
- Омонатни муддатидан олдин нақдсиз ёпиш. 

Омонатларни ёпишда ёки уларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилишда омонат ва унга ҳисобланган фоиз суммалари автоматик равишда ҳисобланади. Ҳисобланган суммаларни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш ёки “Қишлоқ қурилиш банк” жисмоний шахсларга эмиссия қилган пластик карталарга ўтказиб бериш мумкин. 

Мижозлар “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида омонат шартлари ва омонат ҳисобварақлари айланмаси бўйича маълумотларни ҳам олиши мумкин. 

Бундан ташқари, “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида мижозлар ўзларининг омонатлари муддати тугагани тўғрисида СМС-хабарнома олади. 



Sports.uz
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28,15 сўмга ошди
2017 йилнинг 17 апрель куни долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий курси 28,15 сўмга ошди, деб ёзади «Review.uz».
Сешанба, 18.04.2017 11:03
Бошқа шаҳарликларга Тошкентда квартиралар сотиб олиш ва прописка олиш учун рухсат берилади
Ўзбекистон Адлия вазирлиги бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчиларга янги қурилган биноларда турар-жой сотиб олиш йўли орқали Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискага эга бўлиш имконини беришни кўзда тутувчи иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди, деб ёзади «Газета.uz».
Чоршанба, 12.04.2017 03:51