09.01.2017 03:12 / Иқтисодиёт / 401

Ўзбекистонда 27 давлат сайёҳлари учун визаларни бекор қилиш 2021 йилга қадар кечиктирилди

Ўзбекистонга ташриф буюрувчи 27 мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш тўғрисидаги 2017 йил 1 апрелдан кучга кириши лозим бўлган Президент фармони ижроси 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилди. Мазкур ўзгариш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги қарори билан тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 1 апрелдан 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш режалаштирилган эди.

Янги ҳужжатда қайд этилишича, виза тартибини бекор қилиш тўғрисидаги қарор сайёҳлик фаолиятини барқарор ва мувозанатлаштирилган ҳолда тараққий эттириш, зарур моддий-техник базани шакллантириш, хорижлик сайёҳлар ва республика фуқаролари ҳаёти хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, шунингдек, чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқли ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда келтирилишича, виза тартибини кечиктириш тўғрисидаги таклиф Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва маҳкамалар томонидан киритилган.

Шундай қилиб, 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон мамлакатга 30 кундан зиёд бўлмаган муддатга сайёҳлик мақсадида келган Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония фуқаролари ҳамда Бельгия, Индонезия, Хитой (сайёҳлик гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 30 кундан зиёд бўлмаган муддатда сайёҳлик мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи 55 ёшдан ошган фуқаролари учун виза тартибини бекор қилади.


Sports.uz
Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти билан учрашув ўтказилди
11 май куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти Юлия Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жума, 12.05.2017 01:32
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 30 сўмга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 11 майдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.
Пайшанба, 11.05.2017 03:51