06.03.2017 03:49 / Иқтисодиёт / 253

Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди

Суҳроб Холмуродов Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

У 2016 йилдан бери мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк соҳасида 1993 йилдан бери фаолият юритади.

Маълумот учун, Миллий банкни 2005 йилдан бери Саидаҳмад Раҳимов бошқариб келаётганди.


Sports.uz
Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти билан учрашув ўтказилди
11 май куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти Юлия Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жума, 12.05.2017 01:32
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 30 сўмга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 11 майдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.
Пайшанба, 11.05.2017 03:51