09.03.2017 04:07 / Иқтисодиёт / 472

“Ўзбеккўмир” АЖ 690,5 млн. долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

“Ўзбеккўмир” АЖ умумий қиймати 690,5 млн. долларлик олтита инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мазкур лойиҳалар 2017-2021 йилларда кўмир саноатини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури доирасида амалга оширилади.

Жумладан, компания умумий қиймати 105,5 млн. долларлик “Шўртанкўмир” акциядорлик жамиятини модернизациялаш” лойиҳасини амалга оширмоқчи.

Шунингдек, “Ангрен” шахтасини қуриш” лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Мазкур лойиҳанинг дастлабки баҳоси165 млн. долларни ташкил этмоқда.

175,2 млн. доллари “Нишбош” шахтасининг қурилиши” лойиҳасига йўналтирилади. “Ўзбеккўмир” АЖ “Жисмонан ҳамда маънан эскирган ускуналарни янгилаш” лойиҳасини ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳанинг дастлабки баҳоси 170,2 млн. долларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ саноат қувватларини қўллаб-қувватлаш” (15 млн. доллар) ҳамда “Темир йўл транспортини модернизация қилиш” (59,6 млн. доллар) лойиҳаларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54