22.03.2017 03:50 / Иқтисодиёт / 112

Тошкент учун 865 дона автобус сотиб олинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 11 мартда «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини қабул қилди. 

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz сайтида жойлаштирилган. Унга кўра, 2020 йилгача бўлган муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси корхоналарига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 865та автобуси билан тўлдирилади. MAN Avto-Uzbekistan қўшма корхонасининг табиий газда ҳаракатланувчи 350та катта сиғимли MAN автобуси ҳамда Самарқанд автозаводида ишлаб чиқариладиган 515 дона Isuzu автобуси харид қилинади. 

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2017 йилда Тошкент шаҳри кўчаларида 50та MAN ва 140та Isuzu, 2018 йилда — 110 ва 175, 2019 йилдан — 190 ва 200 дона янги MAN, Isuzu автобуслари ҳаракатланади. Жумладан, 2018 йилда шаҳарлараро йўналишларда қатновчи 30та юмшоқ ўриндиқли MAN автобуси сотиб олинади. 

Шу билан бирга, ҳужжатда шаҳар йўловчи транспорти  йўналишларини такомиллаштириш ва янгиларини очиш ҳам белгиланган. Жумладан, 77 йўналишида трасса ҳаракати қисқартирилади, 4тасида ўзгартирилади ва 4тасида — узайтирилади. Шунингдек, 5та янги йўналиш очилади ва 2 таси ёпилади. Шаҳар атрофидаги йўналиш бўйича 8та йўналишда трасса ҳаракати қисқартирилади.

Қарорда қайд этилишича, 8 йўналишда қатновчи Mercedes-Benz автобуслари маҳаллий Isuzu’лар билан алмаштирилади. 5-автобус паркининг саккизта йўналиши 1- ва 2- автобус паркларига берилиб, 5-парк ҳудудида таъмирлаш базаси ташкил этилади.

33 йўналишда қатновчи йўналишли такси микроавтобуслари такомиллашган ва замонавий русумдагилари билан алмаштирилади ҳамда 7та йўналиш ёпилиб, 8тасининг ҳаракат чизмаси ўзгаради. 

2017 йил 1 июлга қадар Тошкент метрополитенининг «Пахтакор», «Беруний» ва «Олмазор» бекатлари, 2018 йил 1 январига қадар «Дўстлик» ва «Чорсу», 2019 йилда «Туркистон» станцияси яқинидаги автобус ва йўналишли таксиларнинг охирги тўхташ пунктларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шаҳар атрофида қатновчи автобус йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш белгиланган. Йўловчи транспортлари ҳаракатини GPS-мониторинг қилиш тизими янада ривожлантириш ишлари давом эттирилади. Икки ой ичида, Тошкент шаҳар йўловчи транспортида йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиши белгиланган.

Шу билан бирга, 2030 йилгача Тошкент йўловчи транспортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 670 нафар ҳайдовчи қайта тайёрланади. 


Sports.uz
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28,15 сўмга ошди
2017 йилнинг 17 апрель куни долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий курси 28,15 сўмга ошди, деб ёзади «Review.uz».
Сешанба, 18.04.2017 11:03
Бошқа шаҳарликларга Тошкентда квартиралар сотиб олиш ва прописка олиш учун рухсат берилади
Ўзбекистон Адлия вазирлиги бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчиларга янги қурилган биноларда турар-жой сотиб олиш йўли орқали Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискага эга бўлиш имконини беришни кўзда тутувчи иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди, деб ёзади «Газета.uz».
Чоршанба, 12.04.2017 03:51