04.04.2017 03:38 / Иқтисодиёт / 240

Ўзбекистон ва Россия 3,5 миллиард долларлик келишув ва шартномаларни имзолади

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг компаниялари ва банклари 3,5 миллиард долларлик келишув ва шартномаларни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

«Учинчи апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида Москвадаги элчихонада Ўзбекистон делегацияси билан ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди», — дейилган хабарда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Очилбой Раматов бошчилигидаги расмий делегация қатнашчилари савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида иккитомонлама идоралараро ҳужжатлар имзолаш тантанали маросимининг алоҳида қисмида иштирок этган. Россия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин вакил бўлган.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошиқ бўлган 16та ҳужжатни имзолашган.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий банки «Газпромбанк» билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳақида битим тузди. Ҳужжат доирасида томонлар Ўзбекистон саноатининг тўқимачилик ва бошқа тармоқларида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, «Газпромбанк» ва «Асака» банки Тошкентда металлургия заводини қуриш ҳақида битим имзолади. Лойиҳа қиймати 280 миллион евродан ошади. Завод қурилиши яқин ойларда бошланади. Саноат лойиҳаси 2019 йилда ишга туширилади.

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ майдонларида қишлоқ хўжалиги техникаларни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ҳақидаги битим, «Ўзагроэкспорт» АЖ ва «Ўзагроэкспорт» савдо уйи МЧЖ ўртасида Россияга 612 миллион долларлик янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида шартнома, «Ўзбекнефтгаз» МҲК ва Россия Федерацияси энергетика вазирлиги ўртасида 225 миллион долларлик Россия нефтини Ўзбекистонга етказиб бериш борасида меморандум, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «ИЗКАРТЭКС» МЧЖ Ижорск эксковатор заводи ўртасида 100 миллион долларлик эксковатор техникаларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик битимлари ҳам имзоланди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Долларнинг расмий курси 3900 сўмдан ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб хабар берди Uz24.

Душанба, 12.06.2017 03:22
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди
Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. 
Шанба, 10.06.2017 09:31