18.04.2017 11:03 / Иқтисодиёт / 99

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28,15 сўмга ошди

2017 йилнинг 17 апрель куни долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий курси 28,15 сўмга ошди, деб ёзади «Review.uz».

Марказий банк маълумотига кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафта билан таққослаганда 28,15 сўмга ошиб, 3 678,89 сўмни ташкил қилган.

Валюталарнинг курслари Марказий банк томонидан ҳар сешанба куни валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш учун белгиланади.


Sports.uz
Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти билан учрашув ўтказилди
11 май куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти Юлия Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жума, 12.05.2017 01:32
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 30 сўмга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 11 майдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.
Пайшанба, 11.05.2017 03:51