12.05.2017 01:32 / Иқтисодиёт / 455

Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти билан учрашув ўтказилди

11 май куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмаси вице-президенти Юлия Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув меҳнат муҳожирлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишончли механизмларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Юлия Слуцкая учрашув иштирокчиларини уюшма фаолияти ва унинг тартибли тарзда ишчиларни қабул қилиш бўйича имкониятлари билан таништирди. Уюшма энг қисқа муддатларда Россияда талабгир бўлган касблар бўйича 3000 га яқин қурилиш мутахассислари — ғиш терувчи, бетончи, пайвандловчи, бўёқчи, плита ётқизувчи, чилангар, электрикларни, шунингдек, автобус, трамвай/троллейбус, такси, юк транспорти ҳайдовчиларини иш билан таъминлашга тайёр.

Таъкидланишича, Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш уюшмасида меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ва ахборот кўмаги бериш бўйича мутахассилар, шунингдек, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун юқори малакали ҳуқуқшунослар ишлайди.

Слуцкая Фарғона шаҳрида марказ очиш ва муҳожирларга патент олиш учун ҳужжатлар пакетини тайёрлашда ёрдам бериш режаларини маълум қилди.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54