29.05.2017 02:29 / Иқтисодиёт / 126

GM Uzbekistan автомобиллар савдосини вақтинча тўхтатди

GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда компания ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Инвентаризация якунлангандан сўнг, тўланган шартномалар бўйича автомобилларни, тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади, дейилади хабарда.

Эслатма: харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобиль нархи тўланган ҳисобланади.

Аввалроқ бир қатор маҳаллий нашрларда президент фармони билан 1 июньдан бошлаб GM Uzbekistan автомобиллари ички бозорда миллий валютада сотилиши хабар қилинганди. Ҳозирча бу ҳужжат расман эълон қилинмади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

Долларнинг расмий курси 3900 сўмдан ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб хабар берди Uz24.

Душанба, 12.06.2017 03:22
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди
Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. 
Шанба, 10.06.2017 09:31