27.06.2017 04:04 / Иқтисодиёт / 373

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтарди

Марказий банк Бошқарувининг пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини муҳокамасига бағишланган йиғилиши якуни бўйича жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланади.

Инфляция даражасига нархларнинг мавсумий ўзгариши ҳамда таклиф омиллари билан бир қаторда иқтисодиётни кредитлаш ҳамда миллий валюта девальвациясининг ўтган йилга нисбатан юқорироқ суръатларда ошиб бориши ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Юзага келган шароитда амалдаги фоиз ставкалари кредит ресурсларига спекулятив талабнинг ошишига ҳамда инфляцион спираллар пайдо бўлиши хавфининг ортишига олиб келмоқда.

Ушбу ҳолатда қайта молиялаш ставкасини ошириш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан инфляция ўсишининг олдини олувчи таъсирчан чора сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

монетар омилларнинг нархлар даражаси ўсишига таъсирини ва инфляцион хатарларни чеклаш ҳамда инфляцияни мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш;
ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаш ва иқтисодиёт реал секторини кредитлашда мувозанатли шароитларни яратиш;
валюта курси шаклланишининг эркин бозор режимига ўтиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;
нархлар барқарорлиги ва паст инфляцион кутилмаларни таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли инвестицион қўйилмаларни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни шакллантириш.
Марказий банк келгусида ҳам нархлар даражасининг ўсишига йўл қўймаслик ва иқтисодиётда барқарор паст инфляцион кутилмаларни шакллантиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.

Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфляцион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилади.


Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54