04.07.2017 12:27 / Иқтисодиёт / 358

«Ўзбекнефтгаз» тизимида 12 минг ходим қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни нефть ва газ саноатининг бошқарув тизимини ривожлантириш борасидаги қарорга имзо чекди. 

Бир қатор ташкилотлар бирлашиш йўли орқали қайта ташкил этилади, бошқалари эса «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамияти таркибидан алоҳида ташкилот сифатида чиқарилади.

«Ўзтрансгаз» минтақалараро унитар корхоналарининг 6 та базаси қошида 14 та газ таъминотининг ҳудудий филиаллари, «Ўзнефтмаҳсулот»нинг 23 та унитар корхоналари базаси қошида эса, нефть маҳсулотларининг реализациясини амалга оширувчи 15 та МЧЖ шаклидаги минтақавий ташкилотлар ташкил этилади. Шу билан бирга туман ва шаҳар газ таъминоти филиалларининг туманлараро газ таъминоти участкалари, шунингдек, нефть маҳсулотларини сақлаш ва реализация қиладиган паст рентабелли объектлар сони оптималлаштирилади.

«Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамияти таркибига кирувчи ташкилотларнинг ўзгартириш хулосаларига кўра, 12 минг ходимни қисқартириш кўриб чиқилмоқда. Ишдан бўшатилган ходимларнинг ишга жойлашишида кўмак берилиши лозим.

«Ўзбекнефтгаз»нинг олдига нефть ва газ саноати структурасини чуқур ўзгартисиҳ, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, шунингдек, аҳолининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган иқтисодий эҳтиёжини қондиришдан каби вазифалар қўйилган.

«Ўзтрансгаз» АК зиммасига эса мамлакат истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини асосий газ қувурларининг транспорт тизимини ва газ тақсимоти тармоқларини такомиллаштириш орқали таъминлаш мақсади қўйилган.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54