25.07.2017 12:54 / Иқтисодиёт / 219

Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади

Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.

Бу «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида назарда тутилган, деб хабар беради Norma.

2018 йилдан бундай касса машиналари Тошкентда, Нукусда ва вилоят марказларида ўрнатилади, сўнг бутун республика бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади.

«Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида солиқ органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида берилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини қўллаш орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилади, республиканинг қолган ҳудудларида мазкур тизим босқичма-босқич киритилади», — дейилади фармонда.

Онлайн назорат-касса машиналари надқ тушум назорати автоматлашган тизимининг бир қисми бўлади.

Таъкидланишича, амалдаги тизим товар ва хизматлар етказилишида реал нақд тушумни ҳисоблаб бориш имкониятини бермайди. Яъни, унда назорат-касса машиналарининг қўлланилиши чеклар ва касса журналлари билан қаллобликлар амалга оширилишини истисно қилмайди, бу эса айрим солиқ тўловчилар даромадини паст кўрсатишига олиб келади. Бу нафақат давлат бюджетига, балки нотенг шароитда рақобатга дош беришига тўғри келаётган ҳалол тадбиркорларга ҳам зарар келтиради.

Онлайн технологияларнинг жорий этилиши:

солиқ тўпланишининг кўпайишини;
солиқ тўловчини назорат қилиш учун бевосита унинг ёнига бориш эҳтиёжининг туғилмаслигини;
адолатли рақобат муҳити яратилишини;
давлатга ҳам, бизнесга ҳам асқатадиган талаб ва таклиф ҳақидаги ахборотнинг тўпланишини таъминлайди.
«Онлайн назорат-касса машиналарига ўтилиши назорат-касса техникаси қўлланилишидаги шунчаки навбатдаги бир ўзгариш эмас. Бу савдо ва хизмат субъектлари солиқ маъмуриятчилигидаги чинакам инқилобдир», — хулоса қилади материал муаллифлари.

Янги тизимга ўтилиши:

назорат-касса аппаратларининг ёппасига янгиларига алмаштирилишини ёки модернизация қилинишини;
мобил алоқанинг янги ва ишончли каналлари яратилишини;
улкан миқдордаги ахборотни етказиш, таҳлил қилиш ва сақлаш учун дастурий таъминот ишлаб чиқилишини, серверлар харид қилинишини;
касса техникасидан фойдаланувчиларни қайта ўқитишни талаб қилади.



Sports.uz

Фотогалерея Архив

ХВФ: Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди
Ўзбекистон Ҳукуматининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича режаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш янги ишчи ўринларининг яратилиши бўйича иқтисодиётнинг қобилиятини оширади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлайди. 
Сешанба, 25.07.2017 12:55
Ўзбекистонда ҳар бир чек ҳақида солиқ органларига маълумот етказадиган назорат-касса машиналари ўрнатилади
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, урилган чеклар ҳақидаги маълумот назорат-касса аппаратларидан солиқ органларига етказилади.
Сешанба, 25.07.2017 12:54