Барча янгиликлар

Жума, 17.02.2017 03:51
Ҳукуматнинг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стинпендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча турдаги пенсиялар мамлакатимиз ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилиши белгиланган эди.
Жума, 17.02.2017 03:49
2017 йил 15 февраль куни айрим хорижий ОАВлар «Ҳукумат уй бузиш учун ёзни кутмади» деган нотўғри хабарни тарқатди. Ушбу хабарда кўтарилган масала юзасидан аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот ҳизмати  хақиқий вазият билан боғлиқ қуйидаги ахборотни маълум этишга қарор қилди.
Жума, 17.02.2017 03:48
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль кунги фармони асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди. Кун манбасининг маълум қилишича, фармон асосида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.
Жума, 17.02.2017 03:47 Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолидан пластик карталар воситасида тўловларни қабул қилишни таъминловчи ҳисоб-китоб терминалини мажбурий ўрнатмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. 
Пайшанба, 16.02.2017 02:05
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 8 нафар бемор фарзанди Германияга даволаниш учун жўнатилди. 
Пайшанба, 16.02.2017 02:03
14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Пайшанба, 16.02.2017 02:02 Бир қатор жамоатчилик ва давлат ташкилотлари ташаббуси билан, 2017−2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун «Ривожлантириш стратегияси» маркази ташкил қилинди. 
Пайшанба, 16.02.2017 02:01
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2017 йил ёзида Тошкент—Бургас—Тошкент ва Тошкент—Барселона—Тошкент йўналишларида туркум чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда. 
Пайшанба, 16.02.2017 01:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. 
Чоршанба, 15.02.2017 03:28
14 феврал куни "Истиқлол" санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида “Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Sports.uz